Янги мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди
30.03.2019 - 17:07Самарқанд тумани 1-сектор таркибидаги Мехробод қишлоғида бугунги кун талабига жавоб берадиган, 37-сонли мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди. Мазкур муассаса 100 нафар болага мўлжалланган бўлиб, қисқа вақт ичида "Обод қишлоқ" дастури асосида бунёд этилди. Ушбу бинонинг очилиш маросимида маҳалла аҳли, айниқса хотин-қизларнинг қувончи, жажжи болажонларнинг бахтли болалик ҳиссиётлари барчани қувонтирди. Туман ҳокими Ш.Джамалов тадбир давомида сўз олиб, маҳалла аҳлини мазкур маскан очилиши муносабати билан қизғин табриклади.