Аҳоли билан учрашув
10.04.2019 - 21:24Туман ҳокими Шухрат Джамалов ҳамда туман прокурори Хондамир Мардиев ўзлари раҳбарлик қилаётган секторларга қарашли Янгижой ва Шўрбойи маҳаллаларида сектор аъзолари томонидан хонадонма хонадон юришлари натижаларига бағишлаб аҳоли билан учрашувлар ўтказдилар. Мониторинг натижаларига кўра жами 79 та муаммолар аниқланган. Аҳоли томонидан билдирилган таклиф ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилди ва ижроси назоратга олинди.