Янгиликлар

Сайлдов_2019

Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод 10 нафарга қадар, вилоят Кенгаши депутатлигига номзод 5 нафарга қадар, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод 3 нафарга қадар ишончли вакилга эга бўлишга ҳақли (http://lex.uz/docs/4386848).

- Ишончли вакиллар номзодга:
- сайлов кампаниясини ўтказишда ёрдам беради;
- сайлаш учун ташвиқот олиб боради;
- давлат органлари ва жамоат бирлашмалари, сайлов комиссиялари билан бўладиган муносабатларда номзоднинг манфаатларини ифодалайди.
 

Сaмaрқaндда “Invest in Samarkand” 1 - Хaлқaро инвестиция форуми ўтказилади

Вилоятимизда 22-23 ноябрь кунлари “INVEST IN SAMARKAND” 1 - Халқаро инвестиция форуми ва “Made in Samarkand” минтақавий ишлаб чиқарувчилар миллий кўргазмаси бўлиб ўтади.

Айни вақтда Самарқанд туманидаги Равонак маҳалласида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шавкат Рахмонов ҳамда туман ҳокими Носир Мавлонов иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтмоқда.

Қабулда 100 га яқин фуқаро иштирок этяпти. Мурожаатларнинг ҳар бири алоҳида рўйхатга олинмоқда.

Бизни кузатиб боринг қабул тафсилотлари ҳақида батафсил маълумот берамиз.

Президент “Ўзэкспомарказ”да ўтаётган Саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси билан танишди

Давлатимиз раҳбари намойиш этилаётган маҳсулотлар билан танишди, уларнинг харидоргирлиги, локализация даражаси билан қизиқди. Маҳаллийлаштиришни кенгайтириш, сифатни таъминлаш орқали мижоз орттириш зарурлигини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёевга Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида ташкил этилган электрон кооперация биржаси портали ҳақида ҳам маълумот берилди.
president.uz

Энди автотранспорт воситалари ва улардаги фуқаролар Давлат чегарасида 30 дақиқадан ортиқ қолиб кетмайди

Ҳукумат қарори (912-сон, 18.11.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, Давлат чегараси орқали ўтадиган барча шахслар, транспорт воситалари ва товарлар чегара, божхона, санитария-карантин, шунингдек, фитосанитария ва ветеринария назоратига тегишли бўлса, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказилади.

Яқин қариндошларга тегишли транспорт воситасини ишончномасиз бошқариш тартиби белгиланди

Нотариат тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ҳукуматнинг бир қатор қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM