Янгиликлар

Қонун ҳужжатлари ижросини мониторинг қилиш тизими жорий қилинди

 

“Ҳуқуқий мониторингнинг замонавий механизмлари асосида қонун ҳужжатлари ижросининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4505-сон, 02.11.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг ҳуқуқий мониторингини ўтказиш тизими жорий қилинди.

Мониторингнинг асосий вазифалари қонун ҳужжатлари ижросининг ягона амалиётини жорий этиш, уларнинг Ўзбекистон қонунлари ва халқаро мажбуриятларига мувофиқлигини таъминлаш, қонун ҳужжатларидаги ягона тушунча ва атамалар тизимини яратиш кабилардан иборат

Электронтехника маҳсулотларининг экспорти ҳажми оширилади

 

Ҳукумат қарори билан 2019 – 2022 йилларда электротехника саноатини жадал ривожлантириш дастури тасдиқланди.

Мазкур Дастурда электронтехника маҳсулотлари ва маиший электромаҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини, экспорт ҳажмини ҳамда электротехника саноатида мис хомашёсини қайта ишлаш ҳажмларини оширишга қаратилган чора-тадбирлар назарда тутилган.

Шунингдек, қарор билан ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқаришни 2,7 бараварга, экспортини 4,3 бараварга ва мисни қайта ишлашни 5 бараварга кўпайтиришни кўзда тутувчи мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.

ҳуқуқий ахборот

Туманда бандликка кўмаклашиш марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Носир Мавлонов аҳоли ўртасидаги ишсизлик даражасини камайтириш, фуқароларни доимий ва вақтинча иш билан таъминлаш, бу борадаги муаммоларни бартараф этишда ушбу марказнинг фаолияти муҳим аҳамиятга эга эканлигини эътироф этди. Янги бинода яратилган қулайликлар соҳа ходимларининг янада самарали фаолият кўрсатиши ҳамда одамларга эзгу мақсадлар йўлида хизмат қилишини таъкидлади.

Бугун ахборот хизматлари фаолияти қандай бўлиши керак?

 

Самарқанд шаҳар ҳокимлигида "Давлат ҳокимяти ахборот хизматлари раҳбарлари фаолиятининг амалий натижалари" мавзусида семинар ўтказилди.
Унда туман, шаҳар ҳокимликлари ахборот хизматлари фаолиятини жонлантириш, босма нашрлар, веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар билан ишлаш тажрибаси муҳокама қилинди.
Шунингдек, семинар давомида Самарқанд шаҳар ҳокими соҳа ходимларини ҳокимлик ахборот хизмати учун яратилган шароитлар билан таништирди.

Носир Мавлонов: Тумандан жаҳон чемпионлари чиқадиган вақт келди

Тумандаги Мирзо Улуғбек маҳалласида яшовчи Азимжон Ҳожиев болалигидан спортга ошно тутинган. У 11 ёшга тўлган вақтда оила аъзолари Самарқанд ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатига олиб боради. Азимжоннинг спортга бўлган интилиши ва қизиқишини кўрган Акобир Усмонов унга устозлик қилади.
Туман ҳокими Носир Мавлонов жорий йилнинг 18-28 октябрь кунлари Жанубий Кореянинг Пхеньян шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида спортнинг оғир атлетика тури бўйича биринчи ўринни қўлга киритган Азимжоннинг онаси Дилфуза Абдунаимова ҳамда устози Акобир Усмонов билан учрашди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM