Янгиликлар

Муаммо бартараф этилди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд туманидаги "Гулобод ёғоч" МЧЖ савдо мажмуаси олдидаги крандан оқаётган сувнинг исроф бўлаётгани танқид қилинганди.

Аниқланишича, кран "Гулобод ёғоч" МЧЖ савдо мажмуаси ҳудудида жойлашган бўлиб, ундан ичимлик суви сифатида эмас, фақатгина дарахт ва экинларни суғориш учун фойдаланилади.

Ҳолат юзасидан мутасадди ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда фойдаланилиши бўйича керакли тушунтиришлар берилди ва сувнинг исроф бўлиши бартараф этилди.

Сайлов_2019 Оммавий ахборот воситаларининг вакиллари сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларни ёритиш, сайлов куни овоз бериш биноларида ҳозир бўлиш, шу жумладан овозларни санаб чиқиш чоғида ҳозир бўлиш ҳуқуқига эга

Оммавий ахборот воситалари вакилларининг ваколатлари Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари томонидан берилган ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак.

Бошқа давлатларнинг оммавий ахборот воситалари вакилларини Марказий сайлов комиссияси аккредитациядан ўтказади.

Ҳуқуқий ахборот

Қонунчиликка мувофиқ, газ бўлмайдиган ҳудудларда аҳоли кўмир маҳсулоти билан узлуксиз равишда таъминланади

- Бунинг учун қуйидагилар амалга оширилади:

- қиш мавсумида газ бўлмайдиган ҳудудларга етарли миқдорда кўмир етказиб бериш бўйича тегишли ҳужжатлар тасдиқланади (Вазирлар Маҳкамаси – вилоят ҳокимликлари – туман ҳокимликлари);

- туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган аҳолини кўмир билан таъминлашга оид жадвал маҳалла фуқаролар йиғинига етказилади;

- маҳалла фуқаролар йиғини келиб тушган аризаларга мувофиқ кўмирни сотиб олиш бўйича реестрни шакллантиради ва уни кўмир омборларига етказиб беради;

Валютани тартибга солиш тўғрисидаги Қонун (янги таҳрири)  Президент томонидан имзоланди

Қонунга мувофиқ,  (ЎРҚ–573-сон, 22.10.2019 й.) Марказий банк валютани тартибга солувчи давлат органи ҳисобланади.

Марказий банк ўз ваколати доирасида:
- норезидентлар томонидан Ўзбекистон ҳудудида, шунингдек резидентлар томонидан Ўзбекистон ҳудудида ва унинг ташқарисида амал қилиниши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади;
- валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларини белгилайди;
- валюта биржалари фаолиятини лицензиялайди ва тартибга солади ҳамда қатор бошқа вазифаларни амалга оширади.

Маҳалла раислари жойларда амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишларига томошабин бўлиб турмаслиги керак

Вилоятдаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига хизматда фойдаланиш учун қўлланма

Туманда оммавий спорт қандай ривожлантирилади?

Бугунги кунда Самарқанд тумани халқ таълими бўлими тасарруфида 54 та умумий ўрта таълим мактаби мавжуд. Улар тасарруфида 149 та спорт майдони, 45 та спорт зали фаолият кўрсатмоқда. Хўш улардаги аҳвол қониқарлими?
Туман ҳокимлиги томонидан ўрганишлар жараёнида маълум бўлдики, мавжуд спорт залларининг 37 таси спорт жиҳозлари билан таъминланган, аммо қолганлари таъмирталаб аҳволда.
Ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан қамраб олиниши 32,6 фоизни ташкил этмоқда.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM