Янгиликлар

Президент Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммитида нутқ сўзлади

Президент Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммитида нутқ сўзлаб, қатор амалий таклифларни баён этди.

Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси таъсис этилди

“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” акциядорлик жамиятининг фаолиятни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори (868-сон, 14.10.2019 й.) қабул қилинди.

 

Ахборот хизмати ходими давлат органи ва аҳоли ўртасида кўприк вазифасини ўташи керак

Самарқанд вилоят Матбуот уйида ''Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш миллий тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асослари'' мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Ахборот хизматлари учун семинар ташкил этилди

Вилоят матбуот уйида "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш миллий тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асослари" мавзусида семинар ўтказилмоқда. 

Давлат қўмиталари ва идораларининг ҳудудий бошқармалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот хизматлари ходимлари, ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этаётган семинарда Ўзбекистон Республикасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида" ги Қонунининг асосий қоидалари муҳокама этилмоқда. 

Мактаб ўқувчилари ўртасида ижодий ишлар  танлови ўтказилади

Жорий йилнинг 9 октябридан 8 ноябригача “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш мақсадида умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида танлов ўтказилади.

“Энг билимдон ўқувчи” китобхонлик танлови ўтказилди

Самарқанд туманида ёшларда ташаббускорлик ва эркин фикрлаш, жамият ҳаётида фаол иштирок этиш ҳиссини шакллантириш, ижодий ва ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан “Энг билимдон ўқувчи” китобхонлик кўрик-танлови ташкил этилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM