Янгиликлар

«Ҳар бир оила тадбиркор » давлат дастурининг жойларда ижроси

Муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури орқали мамлакатимиз миқёсидаги барча ҳудудлардаги аҳолининг реал даромадларини ошириш ва турмуш тарзини янада яхшилашга, қолаверса халқнинг тадбиркорлик маданиятини янада юксалтиришга қаратилганлигини таъкидлаш жоиз.

Аҳолини рўйхатга олиш нафақат статистик мақсад балки мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини башорат қилиш ҳамдир.

Жорий йил 1 апрел ҳолатига туманимиз аҳолиси 247,1 минг нафар кишини ташкил этиб, уларнинг 122,1 минг нафари ёки 49,4 фоизи  аёллардир.

Навбатдаги сайёр қабул

Туман ҳокими Ш.Джамалов жорий йил 25 май куни навбатдаги аҳолининг оммавий сайёр қабулини 1 сектор ҳудудидаги Мирзо Улуғбек маҳалласида ўтказди. Қабулда 33 нафар фуқароларнинг 40 га яқин мурожаатлари тингланиб, 7 таси жойида ҳал этилди, 5 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қолган мурожаатларни ўрганиш учун қўшимча вақт талаб этилиши сабабли тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди. 

САЙЁР ҚАБУЛДА 280 ДАН ОРТИҚ ФУҚАРОНИНГ МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ

Жорий йилининг 23 май куни Самарқанд туманидаги вилоят саломатликни тиклаш шифохонаси ҳудудида вилоят ҳокими Э.Турдимов бошчилигида оммавий сайёр қабул ўтказилди. 

Туманда охирги бир йилда 52 та янги мактабгача таълим муассасалари очилди

Бугун мактабгача таълимда ўзгаришлар кўп бўлмоқда. Шу жумладан, Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида ҳам. Туманда охирги бир йилда 52 та янги МТМ очилди. Уларнинг 6 таси давлат, 6 таси хусусий, 40 таси оилавий мактабгача таълим муассасаларидир. Атиги бир йил олдин туманда 33 та МТМ фаолият юритган бўлиб, бу муассасаларда 3862 нафар болалар таълим-тарбия олган. Бугун, бир йил ўтиб мактабгача таълим муассасаларига 7053 нафар болалар қамраб олинди.

Навбатдаги сайёр қабул

Туман ҳокими Ш.Джамалов 18 май куни навбатдаги аҳолининг оммавий сайёр қабулини 3 сектор ҳудудидаги Урганжи маҳалласида ўтказд. Қабулда 25 нафар фуқароларнинг 33 дан ортиқ мурожаатлари тингланиб, 12 таси жойида ҳал этилди, 4 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қолган мурожаатларни ўрганиш учун қўшимча вақт талаб этилиши сабабли тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди. 

2015-2023 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM