Янгиликлар

Шавкат Мирзиёевнинг янги асари нашр этилди

"Ўзбекистон" нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади” номли янги асари нашрдан чиқарилди.

ЎзА хабрига кўра, мазкур китоб Президент асарларининг 3-жилди ҳисобланиб, китоб 3 бўлимдан иборатдир.

Асарнинг биринчи бўлимига мамлакатимиз сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги энг муҳим воқеалар муносабати билан сўзланган нутқ ва маърузалар киритилган.

Ички бозорда фақат биржа савдолари орқали сотиладиган маҳсулотлар белгиланди

Товар-хомашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–4484-сон, 08.10.2019 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб:
давлат улуши 50 % дан ортиқ бўлган корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларнинг бир қисми Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ўрнатиладиган квоталар бўйича фақат биржа савдолари орқали экспорт қилинади, дея хабар қилди Ҳуқуқий ахборот.

Туманда қанча аҳоли табиий ва суюлтирилган газ билан таъминланган?

Бугунги кунда 19 минг 885 та хонадон табиий газ билан, 29 минг 217 та хонадон суюлтирлиган газ билан таъминланмоқда.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жараёнида барча ер усти газ қувурларининг 8,5 километр қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилди. 4 дона газ тақсимлаш қутилари мукаммал таъмирланди, 73,3 километр газ қувурлари ҳаво босими остида тозаланди.

Замонавий заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказлари ташкил этилади

Замонавий заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида Ҳукумат қарори (851-сон, 07.10.2019 й.) қабул қилинди.

Қарор билан 2019-2020 йилларда ҳудудлар кесимида замонавий заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш жадвали тасдиқланди, дея хабар қилди Ҳуқуқий ахборот.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига ушбу жадвалга асосланган таклифлардан келиб чиқиб ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилди.

Президент МДҲнинг навбатдаги саммитида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 10-11 октябрь кунлари Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда Ҳамдўстлик доирасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган комплекс масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, томонларни қизиқтирган халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Туман ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Самарқанд тумани ҳокими Н.Мавлоновнинг фармойишига кўра, Хуршед Мусаев туман ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM