Сайёр қабул
11.02.2019 - 09:45Самарқанд туманида аҳолини навбатдаги сайёр қабули туманнинг Пастдарғом тумани билан чегарадош бўлган, туман марказидан ўзоқда жойлашган Ипакчи маҳалласида бўлиб ўтди. Унда 41 нафар фуқаролар томонидан 70 га яқин мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг аксарият қисми жойида тегишли ташкилотлар раҳбарлари билан ўз ечимини топди. 17 та мурожаат қўшимча вақт талаб этиши сабабли ижрочига муддатлар белгилаб берилди.