Янгиликлар

Самарқанд туманидаги фермерларга Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кегаши ҳамда Самарқанд туман фермер ва деҳқон хўжаликларига хизмат кўрсатувчи “Экстеншн” маркази ҳамкорлигида Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ташкил этилди.

Тадбиркор ёшлар сафи кенгаяди

Самарқанд туманидаги “Mironkul group” масъулияти чекланган жамиятида ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида туман ҳокими Носир Мавлонов Янгиариқ, Паррандачилик, Миронқул ҳамда Меҳробод маҳалласи ёшларининг мурожаатларини тинглади.

2019 йилда 4117 та корхона ва ташкилот рўйхатдан ўтди

Туман статистика бўлими хабарига кўра, 2019 йилнинг 1 январь ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган корхона ва ташкилотларнинг сони 4117 тани ташкил этган. Шундан 2839 та корхона ва ташкилот бугунги кунда ўз фаолият юритмоқда.

Фермер хўжалиги раҳбарлари ва ҳисобчилари диққатига!

Фермер хўжаликлари томонидан 1-FX shakli йиллик (фермер хўжалиги фаолияти тўғрисидаги) давлат статистика ҳисоботини   интернет тармоғида  жойлаштирилган www.stat.uz ёки www.samstat.uz веб-сайтларида давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган тизими eStat 3.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилиши мумкинлиги ҳамда ушбу йиллик ҳисоботни 2020 йил 25 февраль санасидан кечиктирмасдан тақдим этилишини маълум қиламиз. 

Самарқанд туманида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 28 йиллиги кенг нишонланди

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Гулобод қўрғонидаги Хотира хиёбонида ўрнатилган Мотамсаро она ҳайкали пойига туман ҳокимлиги, ҳарбийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан гулчамбарлар қўйилди. Қурон тиловат қилинди.

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM