Янгиликлар

Самарқанд тумани давлат солиқ инспекциясининг маъмурий баённомаси нега бекор бўлди?

Юртбошимиз раҳнамолигида ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегиясининг асосий йўналишларидан бири қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга бағишланган.

2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди

Ҳуқуқий ахборот каналигнинг хабар қилишича, Қонун билан 2020 йилда бюджет жараёни иштирокчилари ўртасида бюджет ваколатлари тақсимланди.

Шунингдек, бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларга ўзгартириш киритиш тартиби белгиланди.

Қонун билан республика бюджетининг даромадлари прогнози ва харажатлари, маҳаллий бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари прогнозлари белгиланди.

2020 йил учун айрим солиқлар ва тўлов ставкалари тасдиқланди.

Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган кластерлар ташкил этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Боғ ва токзорларда ҳосилдорлик жуда пастлиги, деҳқон, қайта ишловчи ва экспортчи корхоналар ўртасида тизимли ҳамкорлик йўлга қўйилмагани кўрсатиб ўтилди.
Деҳқонларга моддий ресурслар ва аванс маблағларини ўз вақтида етказиб бериш, самарадорлиги паст боғ-роғларни янгилаш, ҳосилдорликни ошириш кластерларнинг асосий вазифаси бўлиши кераклиги таъкидланди.

Шурбоича маҳалласининг ички кўчалари асфальт бўлди

Фуқароларнинг мурожаати асосида ушбу маҳалланинг ички кўчалари туман ҳокимлиги томонидан ўрганилди. Аниқланган муаммолар ечими устидан назорат ўрнатилди.
Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига мазкур маҳалладаги йўлларни таъмирлаш топширилди.
Бугун маҳала аҳли олиб борилган ишлардан мамнун. Сабаби оғир аҳволга келиб қолган 210 метр йўлга асфальт ётқизилди.

9 декабрь - Коррупцияга қарши курашиш халқаро куни

2003 йил 21 ноябрда Мексикада БМТ Бош Ассамблеяси томонидан БМТнинг Коррупцияга қарши Конвенцияси имзоланган бўлиб, 9 декабрь - Коррупцияга қарши курашиш халқаро куни деб эълон қилинган.

Ушбу кун 2004 йилдан бошлаб халқаро миқёсида ҳар йили нишонланади, дея ҳуқуқий ахборот канали хабар бериди.

Тинчлигимиз асоси

8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун.
Сана муносабати билан туман ҳокими Н. Мавлонов ва сектор раҳбарлари тумандаги Саҳоват маҳалласида истиқомад қиладиган Аҳад бобо Очилов хонадонида бўлди. Унинг ҳолидан хабар олди.

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM