Самарқанд туман улгуржи истеъмолчиларнинг электр энергияси бўйича дебитор қарздорлиги бўйича рейд ўтказилди
12.02.2021 - 12:06Хабарингиз бор, Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Самарқанд туман электр таъминоти корхонаси ҳодимлари томонидан ўтказилган навбатдаги РЕЙД тадбирлари давомида бир нечта улгуржи истеъмолчиларнинг етказиб берилган электр энергиясидан қарздорлиги аниқланди. Жумладан, Самарқанд туман электр таъминоти корхонаси томонидан 2021 йил 09 февраль куни Самарқанд туман “Меҳробод Мева Сабзавотлари” МЧЖ электр энергияси истеъмоли бўйича 48170657 сўм дебитор карздорлиги далолатнома расмийлаштирилиб тармоқдан узилди.