Янгиликлар

Диний экстремизм ва терроризмнинг ёшлар онгига таҳдиди

Туман ҳокимлиги, давлат хавфсизлик хизмати туман бўлинмаси ва туман ички ишлар бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, диний ташкилотлар ҳамкорлигида Самарқанд тумани Агросаноат  касб-ҳунар коллежи ҳамда 38-умумтаълим мактабида ёшлар, умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида “Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тумандаги 23-сонли давлат мактабгача таълим муассасасида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 5 февраль куни Самарқанд туманидаги 23-сонли давлат мактабгача таълим муассасасида “Бугунги кунда мактабгача таълим муассасаси қандай бўлиши керак?: жумладан, мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини сифатли ташкил этиш,тизимли режалаштириш ва мувофиқлаштиришнинг асосий йўналишлари” шиори остида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

 

 

 

 

Ахолининг сайёр қабули уюштирилди

  Самарқанд туманидаги 2-секторга қарашли Конигил маҳалласида туман ҳокими Шухрат Джамалов навбатдаги аҳолининг сайёр қабули уюштирди. Унда тумандаги секторлар, ҳуқуқ тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари иштирок этдилар. Сайёр қабул давомида 73 нафар фуқаролардан 98 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ўз ечимини топди. 22 та мурожаат муаммоли бўлганлиги боис, қўшимча вақт талаб этилди.

Ислом Каримов таваллудига бағишланган тадбирлар ўтказилди

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуди куни муносабати билан хотира тадбирлари ўтказилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. 

Туманнинг чекка ҳудудлари эътиборда

Самарқанд тумани ҳокими Ш.Джамалов туманнинг чекка ҳудудларини айланиб, аҳоли билан учрашиб, жойлардаги мавжуд муаммолар, ижтимоий соҳа объектларида амалга оширилаётган ишларни ўрганиб чиқди. Хусусан, Пастдарғом тумани билан чегарадош бўлган Ипакчи маҳалласидаги 13-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқитувчи ва ўқувчилар билан учрашди. Улар томонидан мактабда замонавий ахборот-ресурс марказини ташкил этиш бўйича билдирилган таклифни қўллаб-қувватлади.

Давлат хизматлари марказида «яшаш тўғрисида маълумотнома» берилмайди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2018 йил 15 октябрдан фуқароларга маҳалла фуқаролар йиғинидан яшаш жойи тўғрисида маълумотнома бериш бекор қилинган.

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM