Янгиликлар

Навбатдаги сайёр қабул

Туман ҳокими Ш.Джамалов навбатдаги аҳолининг оммавий сайёр қабулини 4 сектор ҳудудидаги Даштиобод маҳалласида ўтказди. Қабулда 27 нафар фуқароларнинг 36 га яқин мурожаатлари тингланиб, 6 таси жойида ҳал этилди, 3 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қолган мурожаатларни ўрганиш учун қўшимча вақт талаб этилиши сабабли тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.

Кутубхона-китобхонларни чорлайди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 11 январдаги Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириғига асосан Самарқанд тумани марказида "Ёшлар кутубхонаси" фойдаланишга топширилди.

Директорларнинг ягона мактаб формаси савдосини ташкил этиши тақиқланади

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ўрта умумтаълим мактаблари орқали ягона мактаб формаси савдосини ташкил этиш тақиқланганлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Бешта ташаббус билан келажак сари

Самарқанд туманида Давлатимиз раҳбарининг ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурган бешта муҳим ташаббусини ҳаётга жорий этиш мақсадида ҳамда “30 июн – Ёшлар куни” муносабати билан Хўжа Аҳрори Вали маҳалласида мини-футбол майдончаси фойдаланишга топширилди. Аҳоли, шу жумладан ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун муносиб шароит яратилди.

"Ҳоким ва ёшлар" учрашуви

Самарқанд туманидаги 16-сон умумтаълим мактаби фаоллар залида туман ҳокими Шухрат Джамалов иштирокида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда 120  нафар ёш тадбиркорлар, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келганлар, ўқувчилар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари спортчилар, фан олимпиадалари ғолиблари иштирок этди.

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM