Янгиликлар

Давлат-хусусий шерикчилик асосида янги нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш тўғрисида”ги 3651-ПҚ-сонли қарори ва Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик тўғрисидаги Низомга асосан Самарқанд тумани “Деҳнав” маҳалласида Давлат-хусусий шерикчилик асосида “Дилнура Ангелина” номли нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади.

Навбатдаги сайёр қабул

Туман ҳокими Шухрат Джамалов навбатдаги аҳолининг сайёр қабулини 1 сектор таркибидаги Хаймариболо маҳалласида ўтказди. Сайёр қабулда 34 нафар фуқародан 46 та мурожаатлар келиб тушди. 18 та мурожаат жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатларни ўрганиб чиқиш муддат талаб этилганлиги боис, тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди. 

Туман ҳокими билан бир кун

Туманимизда таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, аҳоли муаммоларни тизимли равишда ўрганиб, уларни ижобий ҳал этиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада туман ҳокимлиги томонидан Президентимиз томонидан қабул қилинган қарор ва фармонларнинг ижросини таъминлаш, белгиланган аниқ вазифаларни амалга ошириш бўйича ҳам қатор ишлар қилинмоқда. Айни шундай ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида бир кун давомида туман ҳокими Шуҳрат Жамолов ёнида бўлдик.

Фахрий жангчи - эл ардоғида

Бугунги кунда туманимизда ягона бўлган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Юқори Арабхона маҳалласи фуқароси 95 ёшли Аҳад бобо Очиловдир. Табаррук отахон босиб ўтган шонли ҳаёт йўли барчамизга намуна ва ибрат мактаби десак асло муболаға бўлмайди.

Ватан-муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!

Ўз киндик қони тўкилган, ота-боболари хоки ётган она юртни дунёда тенгсиз, муқаддас Ватан деб биладиган одамнинг мақсад-муддаолари аниқ, ғурур ва ифтихори юксак бўлади. Биринчи Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, инсон учун ўз ватани азиз ва муқадасдир. Ватанни севиш ёки ватанпарварлик хаёлий туйғу, кўркўрона эҳтирос эмас, барки у муҳаббатга асосланган  улуғ туйғу, дона ақл фаолиятидир.  Ватанпарварлик – ёлғиз ватанига меҳр қўйишдангина иборат эмас. Бу жуда катта ҳис….

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM