Янгиликлар

Ўқувчи-ёшлар иштрокида ҳарбий қисмга экскурсия

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан ёшларни миллий ғоя, умуминсоний ва миллий қадриятлар асосида ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда она Ватанни севиш, ардоқлаш, ўз Ватани билан ғурурланиш туйғуларини кучайтириш мақсадида ҳамда 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўқувчи-ёшлар иштрокида ҳарбий қисмга экскурсия ташкил этилди.

Болалар ёзги дам олиш оромгоҳлари мавсумга тайёрланмоқда

Жорий йилда тумандаги “Ситора” ва “Учқун” болалар ёзги дам олиш оромгоҳларида болаларни дам олдириш режалаштирилган. Ҳар бир оромгоҳга 700 тагача бадиий адабиётлар, эртак китоблар етказилади. Ёшларда мутолаа маданиятини шакллантириш, маънавий-маърифий тадбирларни уюштириш тартиблари ишлаб чиқилмоқда.

Ноқонуний қурилиши бошланган бинолар мажбуран бузилмоқда

Тумандаги Конигил ҳамда Бўзи маҳаллаларида фермер хўжаликларига қарашли қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдони фуқаролар томонидан  ўзбошимчалик билан эгаллаб, ноқонуний қурилиши бошланган бинолар мажбуран буздилди. 

Таълим муассасалари ўртасида ТАНЛОВ!

Самарканд туманида халқ таълими бўлими ташаббуси билан таълим муассасалари ўртасида китобни тарғиб қилувчи видеороликлар танлови утказилмокда. Бош соврин - компьютер жамланмаси.

Навбатдаги сайёр қабул

Самарқанд тумани ҳокими Ш.Джамалов навбатдаги аҳолининг оммавий сайёр қабулини 1 секторга қарашли Хожа Аҳрори Валий маҳалласида ўтказди. Қабулда 50 га яқин фуқароларнинг мурожаати тингланиб, 28 таси жойида ҳал этилди, 6 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қолган мурожаатларни ўрганиш учун қўшимча вақт талаб этилиши сабабли тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.

«Кам таъминланганман, мени давлат боқиши керак!»

Айрим фуқароларимиз ана шундай важ билан боқимандалик кайфиятида яшамоқда

Носириддин Рабғузий ўзининг "Қиссаси Рабғузий" асарида "Подшоҳлар шикорининг хўброғи - раият кўнглини овламоқдир", деб ёзган эди.

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM