Янгиликлар

Халқ депутатлари Самарқанд тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси

Кеча Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 50 чи сессияси бўлиб ўтди.  Сессия кун тартибида қўйидаги масалалар кўриб чиқилди:

Инвестиция дастури ижроси таҳлили ва долазарб вазифалар

Туман ҳокими соха мутахассислари билан биргаликда инвестиция дастурига киритилган, Оқмачит маҳалласида жойлашган 21 умутаълим мактаби, 3 мактабгача таълим ҳамда Кўлба маҳалласида жойлашган 31 мактабгача таълим муассасаларида олиб борилаётган  қурилиш ишлари билан танишди.  Объектларни белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди. 


 

“Темурбеклар” ҳарбий-спорт мусобақаси

Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчи-ёшларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ўзаро маданий-спорт алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда дастлабки ҳарбий ва психологик тайёргарликка эга ватанпарвар, масъуллиятли, қийин ва экстримал вазиятларда тўғри ҳаракатланиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши,  туман мудофаа ишлари бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида “Темурбеклар” ҳарбий-спорт мусобақасини

Ватанга хиёнат кечирилмайди

Ҳозирда диний экстремизм, ақидапарастлик ва терроризм дунё аҳлининг хавфсизлигига жиддий таҳдид солаётгани барчага аён. Ёвуз ниятли диний экстремистик ва террорчи оқимларнинг тарафдорлари халқимизнинг тинч-тотув ҳаётига рахна солишга, айниқса, келажагимиз эгалари бўлган ёшларимизни йўлдан оздиришга уринмоқда.

52-сон мактабга китоблар тўплами совға қилинди

Туман ҳокими Ш.Джамалов 1-сектор ҳудудида жойлашган 52-умумтаълим мактабига Юртбошимиз ташаббуслари билан ташкил этилган таълим муассасаларига китоб совға қилиш акциясини ўтказди. Мактаб кутубхонасига 40 та бадиий китоблар туҳфа қилинди. Тумандаги бошқа ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳам ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб мазкур янги таълим муассасаси кутубхонасига ўзларининг туҳфаларини ўқувчиларга топширдилар.

Диний экстремизм ва терроризмнинг ёшлар онгига таҳдиди

Туман ҳокимлиги, давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар бўлимлари ҳамкорлигида Самарқанд туманидаги 17-сон умумтаълим мактабида ёшлар,  мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида “Ёшлар диний экстремизм ва терроризмга қарши” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM