Янгиликлар

Самарқанд тумани ҳокимига маслаҳатчи тайинланди

Самарқанд тумани ҳокими Н.Мавлоновнинг 2021 йил 20 апрелдаги 20-Ф-к-сонли фармойишига асосан Набиев Муйинжон Хамитович Самарқанд тумани ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

М.Набиев шу кунга қадар Самарқанд тумани маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғининг кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

Самарқанд тумани ҳокимига ўринбосар тайинланди

Самарқанд тумани ҳокими Н.Мавлоновнинг 2021 йил 21 апрелдаги 4-Қ-к-сонли қарорига асосан Ганиев Фирдавс Абдурауфович Самарқанд тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ф.Ғаниев шу кунга қадар Самарқанд тумани бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

 

Туман ҳокимлигида жорий йил 21 апрелга қадар келиб тушган мурожаатларнинг ижроси таҳлил қилинди

Йиғилишда сектор раҳбарлари ва барча корхона-ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Дастлаб, қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ишлар, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ва уни ташқи бозорга олиб чиқиш масалалари муҳокама этилди.

Шундан сўнг аҳоли томонидан келиб тушаётган ҳақли мурожаатларнинг ўз ечимини таъминлашда айрим туман ташкилоти раҳбарлари панжа ортидан қараётгани танқид қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, элчи Жон МакГрегор билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, элчи Жон МакГрегор билан учрашув ўтказди. (https://t.me/Press_Secretary_Uz/45

Мамлакатимиздаги дипломатик миссияси тугаётгани муносабати билан Жон МакГрегорга Президент Шавкат Мирзиёевнинг миннатдорлик мактуби ўқиб эшиттирилди. Элчи юксак эътибори учун давлатимиз раҳбарига ташаккур изҳор этди. 

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига пул мукофоти белгиланди  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ,  Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 000 000 сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди.

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Молия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари 
ва ногиронларига ушбу пул мукофотининг тантанали топширилишини таъминлайди.

Кичик саноат зоналарида тадбиркорлар учун зарур имтиёзлар яратилган

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Сизда инвестицион бизнес-лойиҳалар мавжудми? Унда кичик саноат зона (КСЗ)ларига келинг, бу ер лойиҳа ва бизнесингизни амалга ошириш учун энг қулай жой ҳисобланади.

2015-2021 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM