Янгиликлар

Аҳоли жон бошига ажратилган дори ва тиббий буюмлар учун бириктирилган маблағ миқдори 3 бараварга оширилади

“Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5124-сон, 25.05.2021 й.) қабул қилинди.

 Қарорга кўра, 2021 йил 15 июндан бирламчи тиббий-санитария муассасаларида дори ва тиббий буюмлар учун бириктирилган аҳоли жон бошига ажратилган маблағ миқдори ўртача 3 бараварга оширилади. 

 Бунинг учун 2021 йил инвестиция лойиҳаларини мақбуллаштириш ҳисобидан 165 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилади.

Навобод маҳалласидаги ёш ҳунармандларга асбоб-ускуналар олиб берилади

Туман прокурори Ж.Санаев ушбу маҳаллада фаолият олиб бораётган ёш ҳунармандлар билан учрашди. Учрашув давомида ёшлар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Шундан сўнг прокурор маҳалладаги О.Хазраткулов ва А.Қодировларнинг уйига бориб, уларни иш фаолияти билан танишди. Суҳбат жараёнида прокурор ҳунармандларга тез кунда замонавий асбоб-ускуналар олиб беришда амалий ёрдам кўрсатишини вада қилди.

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи "Сўнги қўнғироқ" тадбирида иштирок этиб, мактаб битирувчиларини табриклади

Бугун вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Самарқанд туманидаги 33-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган “Сўнги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди. Битирувчиларга Президентимизнинг мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Мактаб таълимини муваффақиятли тугатган ўқувчиларни табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, ишда ва келгуси ўқишларида, шахсий ҳаётларида улкан омад ва зафарлар тилади.

Ўқувчилар билан дилдан суҳбат қурилиб, эсдалик учун бадиий китоблар совға қилинди.

Болалар оромгоҳларини мавсумга тайёрлаш учун барча имкониятларни ишга соламиз

Самарқанд тумани ҳокими Носир Мавлонов “Ситора” болалар ёзги дам олиш оромгоҳида ташкил этилган матбуот анжуманида шу ҳақда маълумот берди. Унда журналист ва блогерлар, туман ташкилот раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Эҳтиёжманд хотин-қизлар Бухорода бўлди

Туризм соҳасини янада ривожлантириш, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга моддий ва маънавий кўмак бериш давлат сиёсатининг устивор йўналишларидан бири. Бу борада Самарқанд туманида ҳам керакли ишларга қўл урилган.

Самарқанд тумани Жўйисой маҳалласидаги “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган 30 нафар хотин-қизлар ва нуроний онахонлар учун ана шундай шароит яратиш мақсадида маҳалла масъул ходимлари томонидан “UZBEKISTON Afrosiyob travel servis” компанияси билан ҳамкорликда Бухоро вилоятидаги муқаддас қадамжоларга саёхати уюштирилди.
 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинган.

Ушбу қарор иқтисодий