Янгиликлар

52-сон мактабга китоблар тўплами совға қилинди

Туман ҳокими Ш.Джамалов 1-сектор ҳудудида жойлашган 52-умумтаълим мактабига Юртбошимиз ташаббуслари билан ташкил этилган таълим муассасаларига китоб совға қилиш акциясини ўтказди. Мактаб кутубхонасига 40 та бадиий китоблар туҳфа қилинди. Тумандаги бошқа ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳам ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб мазкур янги таълим муассасаси кутубхонасига ўзларининг туҳфаларини ўқувчиларга топширдилар.

Диний экстремизм ва терроризмнинг ёшлар онгига таҳдиди

Туман ҳокимлиги, давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар бўлимлари ҳамкорлигида Самарқанд туманидаги 17-сон умумтаълим мактабида ёшлар,  мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида “Ёшлар диний экстремизм ва терроризмга қарши” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Аҳоли билан учрашув

Туман ҳокими Ш.Джамалов 1-сектор таркибидаги Янгиариқ маҳалласида ҳамда 2-секторга қарашли Чумчуқли маҳалласида ўтказилган аҳоли ҳонадонларига ташриф буюриш якунларига бағишлаб учрашувлар ўтказди.

Бефарқликка йўл қўйган "Раҳбарлар"

Жорий йилнинг 1 апрел куни вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда тумандаги мактабгача таълим муассасаларининг ҳақиқий ҳолати ва фаолияти натижалари билан танишиш мақсадида туман ҳокимлиги, Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти туман бўлими вакиллари томонидан 1, 19, 9, 13, 25, 33-сонли мактабгача таълим муассасалари ўрганилди. 

Шухрат Джамалов ўзи таълим олган мактабга китоб совға қилди

Туман ҳокими Ш.Джамалов ўзи таълим олган Пайариқ туманидаги 81 (собиқ 27) мактабга ташриф буюриб, мактаб раҳбарияти (директор С.Жўрақулов, директор ўринбосари С.Сайдонпозов, ўқитувчи М.Султонмуродова, кутубхона мудири Ҳ.Холиқова) билан учрашди ва ўзи мутоала қиладиган китоблардан совға қилди. Тадбирда кекса педагоглар ва ўқувчилар иштирок этдилар.

 

 

 

 

Сайёр қабул – фуқаро муаммоларини ҳал этишнинг мақбул йўли

Самарқанд туманида навбатдаги аҳолининг сайёр қабули 1 сектор таркибидаги Чоршанбе маҳалласида ўтказилди. Унда туманнинг турли маҳаллаларидан 33 нафар фуқаролардан 41 та мурожаатлар тингланди. Мурожаатларнинг асосий қисми электр энергия таъминоти, уй-жой билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий реабилитация, йўлларни таъмирлаш, ер масаласи, коммунал тўловларидан нореал қарздорлик каби масалаларга тўғри келди.

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM