Янгиликлар

Янги нодавлат мактабгача таълим муассасалари иш бошлади

Самарқанд тумани ҳудудида истиқомат қилаётган 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш мақсадида тадбиркорлар Сувонова Хосият томонидан “Бухорий” маҳалласи (BABY LAND NMTM) ҳамда Маҳмудов Шерзод томонидан Юқори Туркман маҳалласи (Жемчужина ) ҳудудида 100-ўринли нодавлат мактабгача таълим муассасалари фойдаланишга топширилди.

Уй боғчалари фойдаланишга топширилди

Самарқанд туманида мактабгача таълим муассасаларида қамров фоизини ошириш мақсадида якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан “Хаймари боло” МФЙ ҳудудида Зубайдуллаева Мавжуда Сайдуллаевна, “Обод Турмуш” МФЙ ҳудудида Собиров Суюнбой Пиримқулович ҳамда Истамова Лола Талибовна, “Талибарзуи Боло” МФЙ ҳудудида Тўхтаева Дилафрўз Шокировна, “Чордара” МФЙ ҳудудида Мардонова Марифат томонидан оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда “Ражабамин” МФЙ ҳудудида тадбиркор Курбонова Шаҳноза Шарифовна ("AMIR SOLNISHKO" NMTM) томонидан 50 ўринли нод

Жисмоний ва юридик шахсларнинг навбатдаги қабули

Бугун, Самарқанд тумани ҳокими Шухрат Джамалов жисмоний ва юридик шахсларнинг навбатдаги қабулини Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд туманидаги Халқ қабулхонасида ўтказди. Унда 45 нафар фуқаролардан 56 та мурожаат келиб тушди. Улар орасида ер ажратиш, уй-жой билан таъминлаш, оилавий масалалар, уй-жойини кадастр қилдириш ва бошқа масалалар қабулда атрофлича ўрганиб чиқилди.

КОРРУПЦИЯНИНГ ИЛДИЗИГА СУВ ҚЎЙМАЙЛИК!

Манбаларда келтирилишича, коррупциянинг илдизи қадимий қабилалардаги сардорга маълум бир мавқега эга бўлиш учун одамларнинг турли совға-саломлар бериш одатига бориб тақаларкан. Мана асрлар ўтса ҳамки бу иллат "равнақ" топса-топдики, йўқолмади...

ЁШЛАР ТАРБИЯСИ ҲАММАНИНГ ИШИ

Айрим фуқароларимизнинг ишлаш мақсадида хорижий мамлакатларга бориб, тайин ишнинг бошини тута олмасдан, сарсон-саргардонликда юрган ҳолатларига кўпчилигимиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Минг афсуски, ҳалол ризқ илинжида ўзга юртга борган ана шундай ватандошларимиз аксарият ҳолларда диний ақидапарастлар, ҳар хил террористик гуруҳларнинг тўрига илиниб қолаётгани ачинарлидир.

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM