Янгиликлар

Ҳафтанинг ҳар жумаси “Чорвачилик куни” бўлади

Президент чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва ипакчилик тармоқларини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди.
Озуқа-ем етарли эмаслиги, маҳаллий чорваларнинг маҳсулдорлиги пастлиги қайд этилиб, бу борадаги долзарб вазифалар белгиланди. Чорвачилик кооперациялари ташкил этиш, чорва молларининг наслини яхшилаш, фермерлар ва аҳолига чорвани яхши боқишни ўргатиш муҳимлиги таъкидланди.
Ҳафтанинг ҳар жумаси “Чорвачилик куни” деб эълон қилинди.

president.uz

МИБ, ички ишлар ва чегара қўшинларининг идоралараро ҳамкорлик тизими қайта кўриб чиқилди 

 
“Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатини ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатини узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш юзасидан Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3196, 12.11.2019 й.).
 

Носир Мавлонов: Тадбиркорларнинг муаммоларига тезда ечим топиш асосий вазифамиз

Самарқанд тумани ҳокимлигида тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар мутасаддилари иштирокида тадбир ўтказилди.

МАКТАБЛАРДА "ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИ" СИНФХОНАЛАРИ БЎЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қарор билан тасдиқланиши кутилаётган “Йўл харитаси”га қуйидаги чора-тадбирлар киритилган:

2020 йилнинг майига қадар МДҲ доирасида 1997 йил 28 мартда қабул қилинган “Йўл ҳаракати қоидаларини маъмурий бузиш ҳолатлари бўйича қарорларни ўзаро тан олиш ва ижро этиш тўғрисида”ги Конвенцияга иштирок этишнинг тегишли хулосаси;

Мурожаатни ҳоким ўзи ўрганди

 

Нурафшон маҳалласида яшовчи Наргиза Ҳамидова бир неча йилдан бери ҳаво ҳароратининг пасайиши билан хонадонини иситишда муаммога чуд келаётган эди. Ушбу муаммони ҳал қилиб беришини сўраб туман ҳокимига мурожаат қилади.
- Совуқ кунлар ҳам келди, - дейди Н.Ҳамидова. – Уйимизни иситишга қийналяпмиз. Туман ҳокимига қилган мурожаатимдан сўнг ўзи келиб оилавий шаротимизни ўрганди. У кишининг топшириқлари билан уйимизга табиий газ улаб берилди. Шу билан бирга моддий ёрдам ҳам кўрсатилди. Бундан жуда миннатдормиз.

2015-2021 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM