Янгиликлар

Туманда “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳлари ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги ПҚ-4075-сонли “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган “Фидокор ёшлар” жамоатчилик гуруҳлари тузилди, музкур гуруҳлар аъзолари иштирокида ўқув-семинар ташкил этилиб, жамоатчилик г

Ёшларни ёт ғоялардан асрайлик

Туман ҳокимлиги, давлат хавфсизлик хизмати туман бўлинмаси ва туман ички ишлар бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, диний ташкилотлар ҳамкорлигида 2-сон умумтаълим мактабида ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида “Ёшларни ёт ғоялардан асрайлик” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Туманда “Veteran” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси ташкил этилганининг 25 йиллиги кенг нишонланди

Самарқанд туманида “Veteran” ветеран-жангчилар ва ногиронлар бирлашмаси ташкил топганининг 25 йиллиги ҳамда жангчиларни Афғонистондан чиқарилганининг 30 йиллигига бағишланган кенг кўламдаги тадбирлар ўтказилди. Тадбирда ветеранлар, ҳалок бўлган ҳарбийлар оиласи, жамоатчилик ва ёшлар ташкилотлари аъзолари иштирок этдилар.

Кун тарихи:

Бугун, 14 февраль – ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд куни. 

Юртимизда улуғ шоирнинг 536 йиллиги нишонланмоқда.


 

 

Сайёр қабул

Самарқанд туманида аҳолини навбатдаги сайёр қабули туманнинг Пастдарғом тумани билан чегарадош бўлган, туман марказидан ўзоқда жойлашган Ипакчи маҳалласида бўлиб ўтди. Унда 41 нафар фуқаролар томонидан 70 га яқин мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг аксарият қисми жойида тегишли ташкилотлар раҳбарлари билан ўз ечимини топди. 17 та мурожаат қўшимча вақт талаб этиши сабабли ижрочига муддатлар белгилаб берилди.

Маданий-маърифий тадбир

 

Туман ҳокими Ш.Джамалов шерият мулкининг султони мир Алишер Навоий бобомизнинг туғилган куни муносабати билан туманда ташкил этилган маданий-маърифий тадбирларда иштирок этди. Хусусан, тумандаги 13-сонли умутаълим мактабида ўқувчилар томонидан ташкил этилган Навоийхонлик тадбирида иштирок этиб, бир гуруҳ фаол ўқувчиларга китоб совға этди.

 

 

 

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM