Янгиликлар

Туманда кам таъминланган оилаларга маиший техника жиҳозлари берилди

Ижтимоий ҳимояталаб оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги хайрли ишларда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ҳам фаол иштирок этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 4 та хонадонга кундалик турмушда зарур бўлган маиший техника жиҳозлари, берилди.

Сайёр қабул – фуқаро муаммоларини ҳал этишнинг мақбул йўли

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, одамларни бугунги кунидан рози қилишда давлат бошқаруви идораларининг халқ ичига кириб бориши, барча даражадаги мутасаддиларнинг аҳоли дардини эшитиши, қувончу ташвишига шерик бўлиши ғоят муҳим саналади.

Миронқул махалласида хатлов якунлари

Самарқанд тумани ҳокими, 1 сектор раҳбари Шухрат Джамалов уйма-уй юриб хатлов тугатилган Миронқул маҳалласида сектор аъзолари, ҳуқуқ тартибот органлари ва тумандаги бошқа ташкилотлари раҳбарлари иштирокида маҳалла аҳли билан учрашув ўтказди. Унда сектор аъзолари томонидан 544 та хонадонларда 16 та йўналиш бўйича 123 та аниқланган муаммолар бирма-бир ўрганилди.

Туманда “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳлари ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги ПҚ-4075-сонли “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган “Фидокор ёшлар” жамоатчилик гуруҳлари тузилди, музкур гуруҳлар аъзолари иштирокида ўқув-семинар ташкил этилиб, жамоатчилик г

Ёшларни ёт ғоялардан асрайлик

Туман ҳокимлиги, давлат хавфсизлик хизмати туман бўлинмаси ва туман ички ишлар бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, диний ташкилотлар ҳамкорлигида 2-сон умумтаълим мактабида ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида “Ёшларни ёт ғоялардан асрайлик” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Туманда “Veteran” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси ташкил этилганининг 25 йиллиги кенг нишонланди

Самарқанд туманида “Veteran” ветеран-жангчилар ва ногиронлар бирлашмаси ташкил топганининг 25 йиллиги ҳамда жангчиларни Афғонистондан чиқарилганининг 30 йиллигига бағишланган кенг кўламдаги тадбирлар ўтказилди. Тадбирда ветеранлар, ҳалок бўлган ҳарбийлар оиласи, жамоатчилик ва ёшлар ташкилотлари аъзолари иштирок этдилар.

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM