Дам олиш куни учта маҳаллада ҳашар ташил этилди

Ҳашар... Бу каломни эшитганимизда, неча минг йиллар мобайнида одамларнинг бошини қовуштириб, улар қалбига инсонпарварлик, саховатпешалик, саранжом-саришталик каби туйғуларни сингдириб келаётган эзгу қадрият кўз олдимизда гавдаланади. Ушбу қадриятнинг яна бир эътиборли жиҳати шундаки, у инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталари, ҳамжиҳатлик, айниқса, ёшлар қалбида маҳалла-кўйга, она-Ватанга муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлайди.

Бугун тумандаги Гулобод, Янгижой ва Паррандачилик маҳаллаларида ташкил этилган ҳашар уюшқоқлик билан ўтказилди.

Кун давомида эл-юрт юмушига бел боғлаган ҳашарчиларнинг ғайрат-шижоати билан маҳаллалар ҳудуди ободонлаштирилди, ариқ-зовурлар тозаланди. Ҳашар ишларига 8 та техника воситалари жалб этилиши натижасида 20 тоннадан ортиқ чиқинди белгиланган жойларга ташиб чиқарилди. Маҳаллаларда пийодалар учун махсус йўлаклар барпо этилди. Тупрок йулларга тош-шағал етқизилди.
Янги йил байрами арафасида уюштирилганҳашар ҳар бир юртдошимизнинг эзгу муддаосига айланди.

2015-2024 © GOVERNMENT OF DISTRICT. Maked by: SAKTRM