“Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди”

Samarqand tuman hokimligi
Rasmiy veb-sayti
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан Самарқанд туманига пресс-тур ташкил этилди.
Унда туман адлия бўлими катта маслаҳатчиси Нурамин Эргашев Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти юзасидан йиғилганларга тушунча берди.
Тумандаги 26-умумтаълим мактабида туман ҳокими, бошқарув органлари, сектор раҳбарларининг ҳисоботи тингланмоқда.
Оҳалик, Ўрта Оҳалик, Миронқул, Паррандачилик маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, корхона-ташкилот ходимлари иштирок этаётган йиғилишда жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида туман ҳокимлиги, секторлар раҳбарлари томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида сўз юритилмоқда.
Бизни кузатиб боринг, бу борада батафсил маълумот берамиз.
Халқ депутатлари Самарқанд тумани Кенгашининг навбатдаги
саккизинчи сессияси ўтказилмоқда.
Унда тумандаги аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида камбағаллик рўйхатига қўшимча киритиш, туманда “Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллабқувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар дастури”нинг ижроси тўғрисида ва бошқа масалалар муҳокама этилмоқда.
Бизни кузатиб боринг батафсил маълумот берамиз.