Бевосита мулоқотда солиқ янгиликлари муҳокама қилинди

Image_tadbir: 

2021 йилнинг 1 январидан бошлаб солиқ қонунчилигига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жойларда мазкур янгилик ва ўзгаришлар юзасидан тадбиркорлик субъектлари вакиллари, ҳисобчилар билан бевосита мулоқотлар ўтказилмоқда.
Самарқанд туманида ўтказилган тадбирда вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари иштирокчиларга солиқ соҳасига жорий қилинган янгиликлар ва ўзгаришлар бўйича атрофлича тушунчалар берди. Чунончи, Юридик шахслар учун туристик зоналарда жойлашган санаторий-курорт объектлари, оналарнинг дам олиш ҳамда соғломлаштириш жойлари, дам олиш уйлари эгаллаган ер қисми бўйича солиқ имтиёзлари бекор қилингани қайд этилди. Шу ўринда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига туристик зоналарда алоҳида санаторий-¬курорт объектлари эгаллаган ерлар учун ер солиғининг камайтирилган ставкаларини қўллаш ёки ер солиғини тўлашдан озод қилиш ваколати берилганини таъкидлаш лозим.
Иштирокчиларнинг соҳага доир саволларига мутахассислар томонидан аниқ мисоллар билан жавоб қайтарилди.


Самарқанд вилояти давлат солиқ 
бошқармаси матбуот хизмати

2015-2024 © Хокимият Самаркандского района. Разработан в: SAKTRM