Махалла қиёфаси тубдан ўзгаради

Самарқанд туманидаги 2-сектор раҳбари туман прокурори Х.Мардиев Пулимуғоб маҳалласида аҳолининг хонадонма-хонадон юриш бўйича амалга оширилган хатлов натижасини муҳокама қилди. Хатлов жараёнида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқ ва тавсилар берилди. Йиғилишда туман ҳокими Ш.Джамалов иштирок этди ва ўз фикрларини билдирди.

Шундан сўнг, “Обод қишлоқ давлат дастури” доирасида Пулимуғоб маҳалласи қиёфасини тубдан ўзгартириш, кенг қамровли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди. Маҳаллада “Обод қишлоқ” штаби шакллантирилиб зарур орг.техника билан жихозланди. Штабда амалга ошириладиган ишлар натижадорлиги бўйича кунлик мониторинг ўтказишга келишиб олинди. Ҳар бир объект бўйича масъул ташкилот ва раҳбарлар бириктирилди. Йиғилиш якунида Юртбошимиз томонидан ҳар бир раҳбар ўзи ўқиган мактаб кутубхонасига камида 10 тадан китоб совға қилиши бўйича ташаббуси барча йиғилиш иштирокчиларига етказилди.

Йиғилиш давомида меҳнат фахрийси 1939 йил М.Шодиева иштирок этиб, аҳоли томорқаларидан самарали ва унумли фойдаланиш бўйича ўзининг маслаҳатини берди.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Хокимият Самаркандского района. Разработан в: SAKTRM