Events

ОАВ учун агросаноат тизимида пресс-тур ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан Самарқанд туманига пресс-тур ташкил этилди.

Image_tadbir: 

Туман ҳокимлигида аппарат ходимлари учун навбатдаги ўқув-соати бўлиб ўтди

Унда туман адлия бўлими катта маслаҳатчиси Нурамин Эргашев Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти юзасидан йиғилганларга тушунча берди.

Image_tadbir: 

Айни вақтда

Тумандаги 26-умумтаълим мактабида туман ҳокими, бошқарув органлари, сектор раҳбарларининг ҳисоботи тингланмоқда.
Оҳалик, Ўрта Оҳалик, Миронқул, Паррандачилик маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, корхона-ташкилот ходимлари иштирок этаётган йиғилишда жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида туман ҳокимлиги, секторлар раҳбарлари томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида сўз юритилмоқда.
Бизни кузатиб боринг, бу борада батафсил маълумот берамиз.

Image_tadbir: 

Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгашининг сессияси

Халқ депутатлари Самарқанд тумани Кенгашининг навбатдаги
саккизинчи сессияси ўтказилмоқда.
Унда тумандаги аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида камбағаллик рўйхатига қўшимча киритиш,  туманда “Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллабқувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар дастури”нинг ижроси тўғрисида ва бошқа масалалар муҳокама этилмоқда.
Бизни кузатиб боринг батафсил маълумот берамиз.

Image_tadbir: 
2015-2024 © Хокимият Самаркандского района. Разработан в: SAKTRM