Самарқанд туманида маҳаллабай ишлаш тизими намунали бўллиши керак

Бу ҳақда туман ҳокими С.Усманов Чоршанбе ва Қавчинон маҳалласида ўтказилган йиғилишда таъкидлади.

Унда сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси мудири, нуронийлар, депутатлар ҳамда биринчи ва тўртинчи сектордаги маҳаллалар бешлиги иштирок этди.

Учрашувда маҳалладаги ёшларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, маҳалла раиси ва ёшлар етакчисининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялари, жамоатчилик тузилмалари, гуруҳлари ҳамда кўча бошиларининг иш самарадорлигини жонлантириш кераклиги таъкидланди. Бундан ташқари  маҳаллаларда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш зарурлиги айтиб ўтилди.

Билдирилган масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM