Туманнинг чекка ҳудудлари эътиборда

Самарқанд тумани ҳокими Ш.Джамалов туманнинг чекка ҳудудларини айланиб, аҳоли билан учрашиб, жойлардаги мавжуд муаммолар, ижтимоий соҳа объектларида амалга оширилаётган ишларни ўрганиб чиқди. Хусусан, Пастдарғом тумани билан чегарадош бўлган Ипакчи маҳалласидаги 13-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқитувчи ва ўқувчилар билан учрашди. Улар томонидан мактабда замонавий ахборот-ресурс марказини ташкил этиш бўйича билдирилган таклифни қўллаб-қувватлади. Мазкур марказни барпо этиш ҳамда ўқув ва бадиий адабиётлар билан тўлдириш мақсадида ҳомийлик қилиш истагида бўлган тадбиркорлар билан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Мактабда давомат масаласи ўрганилганда айрим ўқувчилар бетоблиги сабабли дарсга қатнашмаётганлиги аниқланди. Туман ҳокимининг бевосита аралашуви билан тиббиёт ходимлари дарсга қатнашмаётган ўқувчиларнинг уйларига бориши ва тиббий муолажа ўтказиш таъминланди.
Бундан ташқари, Ипакчи маҳалласидаги 11-сонли ҳамда Юқори Туркман маҳалласидаги 17-сонли мактабгача таълим муассасалари инвестиция дастурига киритилиб реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур муассасаларда қурилиш-таъмирлаш ишларини янада тезлаштириш ҳамда сифатини ошириш бўйича қурилиш пудрат ташкилотлари мутахассислари билан маслаҳатлашиб олинди.
Ўз ташаббуси билан тадбиркор Махмудов Шерзод томонидан Қуйи Туркман маҳалласида барпо этилаётган хусусий мактабгача таълим муассасаси бориб кўрилди ва уни яқин кунларда очиш ҳамда фойдаланишга топшириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM