Туманда кам таъминланган оилаларга маиший техника жиҳозлари берилди

Ижтимоий ҳимояталаб оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги хайрли ишларда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ҳам фаол иштирок этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 4 та хонадонга кундалик турмушда зарур бўлган маиший техника жиҳозлари, берилди.

– Менга замонавий газ плита совға қилишди, тўғриси, бундан бошим осмонга етди, – дейди Марказий Арабхона маҳалласида истиқомат қилувчи Мунаввар Маматова. – Уйдаги эски газ плита яроқсиз ҳолга келган эди. Касаба уюшма вакиллари, маҳалламиз фаоллари хонадонимизга келиб, ижтимоий-иқтисодий аҳволимизни ўрганди. Президентимиздан мингдан-минг розимиз. Бизга кўрсатилаётган жуда катта эътибор ва ғамхўрликдан хурсандмиз. 

Президентимиз томонидан мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган оилаларга амалий ёрдам кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар халқимиз турмуш даражасидаги ижобий ўзгаришларда акс этмоқда.


2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM