Бир маҳалла – бир маҳсулот

Ҳалқимиз азал-азалдан рисқ ундириш, боғ яратишнинг ҳадисини олган. Бугунги кунда, туманимизда кўпчилик ўз томорқасидан самарали фойдаланиб, 3 мартагача ҳосил олмоқда. Лекин, баъзи жойларда томорқага экин экмаслик ва қаровсиз ташлаб қўйиш ҳолатлари ҳам йўқ эмас.

Мухтарам Юртбошимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида томорқадан самарали фойдаланиш ва баҳорги экин экиш ишларини уюшқоқлик билан амалга ошириш юзасидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд туманининг Деҳнав маҳалласида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов, туман ҳокими Ш.Джамалов ва сектор раҳбарлари, туманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ҳамда туман фаоллари иштирокида амалий семинар ўтказилди.

Семинар давомида, туманимиздаги 86 фоиз томорқага экин экиш ишларини янги тизимда кенг жамоатчилик иштирокида ташкил этиш юзасидан амалий ишлар бошланганлиги, таалуқли жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан бирга уйма-уй юриб, аҳоли талаблари асосида уларга кўмак бериш лозимлиги таъкидланди. Маҳаллий бюджет заҳира жамғармасидан бугунги кунга қадар 15 млн.сўмдан маблағ ажратилиб, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга бозорбоп сабзавотлар уруғи мева ва ток кўчатлари етказиб берилиши айтиб ўтилди.

Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятини ҳисобга олиб, “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида ҳар бир маҳаллани мева-савбзавот етиштириш, кичик иссиқхоналарни ташкил этиш, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, қуёнчилик каби йўналишларга ихтисослаштириш бўйича амалий чоралар бошлангани, Деҳнав маҳалласи бўнга мисол бўла олиши семинар иштирокчиларига кўрсатиб ўтилди.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM