Навбатдаги сайёр қабул

Туман ҳокими Шухрат Джамалов навбатдаги аҳолини сайёр қабулини ўзига тегишли бўлган, 1-сектор ҳудудига қарашли Кўсаҳо маҳалласида ўтказди. Унда 20 га яқин фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, аксарият қисми жойида ҳал этишга эришилди. Ички йўлларни таъмирлаш, фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган электр столбаларни алмаштириш каби муаммоларни ҳал этиш учун мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.  

Шу куннинг ўзида, Қўштамғали ҳамда Паст Оҳалик маҳаллаларида ўтказилган аҳоли ҳонадонларига уйма-уй юриш ҳамда хатлов натижалари муҳокама этилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан ташкилотларга тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, Талибарзуиболо маҳалласида яшовчи фуқаро Д.Шарипованинг узоқ йиллар давомида меросли ҳовлини бўлиш ҳақида қилган мурожаати туман ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд туманидаги Халқ қабулхонаси мудири, сектор раҳбарлари ҳамда фуқаролик ишлари бўйича суди иштирокида муҳокама этилиб, ижобий ҳал қилинди.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2023 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM