Савол-жавоблар

Тез-тез бериладиган САВОЛЛАРГА қисқача жавоблар:


  • САВОЛ: Мен Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда тураман, Самарқандда вақтинчалик яшаяпман. Самарқанд вилоятидаги Давлат хизматлари марказларига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишим учун мурожаат қилишим мумкинми?.... 
  • ЖАВОБ: 1 АПРЕЛДАН БОШЛАБ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ ИСТАЛГАН МАРКАЗДА ОЛИШ МУМКИН.

         2019 йил 15 февралда мамлакатимиз раҳбари томонидан “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида”ги қарори қабул қилинди.  

         Унда 2019 йил 1 июндан бошлаб жисмоний ва юридик шахслар давлат хизматларини экстерриториал тамойил бўйича олишга ҳақли эканлиги белгиланган. 
         Маълумот учун: давлат хизматларини олишнинг экстерриториал тамойили – бу фуқаролар доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан ва юридик шахслар почта манзилидан (жойлашган еридан) қатъий назар, исталган ҳудуддаги Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш имконияти ҳисобланади.
         Мазкур қулайликни 1 июнни кутмасдан тезроқ жорий қилиш учун Давлат хизматлари агентлигининг масъул ходимлари томонидан тегишли ишлар амалга оширилди.
         Натижада юридик ва жисмоний шахслар жорий йилнинг  1 апрель санасидан бошлаб барча хизматлар экстерриториал тамойил бўйича, яъни исталган ҳудуддаги Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиб хизматлардан фойдаланишлари мумкин.
         Мисол учун, Тошкент шаҳрида фаолият юритишни мақсад қилган тадбиркор Самарқанд вилоятидаги марказлардан туриб ҳам рўйхатдан ўтиши мумкин. Нафақат рўйхатдан ўтиш соҳасида, балки Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган аксарият хизматлардан доимий яшаш жойидан ҳамда рўйхатдан ўтган ҳудудидан қатъий назар жисмоний ва юридик шахслар исталган ҳудуддаги Давлат хизматлари марказлари орқали фойдаланишлари мумкин.


     

  • БИЛАСИЗМИ?
  • Қонунчиликка мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сонли қарори) қуйидаги фуқароларга уй-жой қуриш учун ер участкалари аукционсиз ажратилади:
         - ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига;
         - давлат ва хусусий уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман ҳокимликларига ўтказаётган фуқаролар ва мулкдорларга.

    Ушбу тоифага кирмайдиган фуқаролар уй-жой қуриш учун ер участкасини электрон аукцион (https://e-auksion.uz) орқали сотиб олиши мумкин. 
    Ер участкасини бериш бўйича имтиёзлар бир оилага бир марта (мулкдорнинг номига) берилади ва оиланинг бошқа аъзоларига татбиқ этилмайди.
    Ер участкасини аукционсиз олиш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига ариза бериш керак.
    Аризага қуйидагилар илова қилинади:
           - доимий яшаш жойи бўйича уй-жой кадастр ҳужжати нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда);
           - юқорида кўрсатиб ўтилган фуқаролар тоифаларининг бирортасига мансубликни тасдиқловчи ҳужжат.
    Ариза махсус комиссия томонидан ўн кунда кўриб чиқилади.
    Комиссия ижобий хулоса чиқарса, ҳоким ер участкаси бериш ҳақида бир кунда қарор қабул қилади ҳамда уч кунда ер участкаси чегаралари ўлчаб берилади.  Агар фуқаронинг ерни аукционсиз олишга ҳаққи бўлиб, бўш ер участкалари мавжуд бўлмаган ҳолатларда, у электрон навбатга киритилади. Бунда, навбатни интернет орқали кузатиб бориш имконияти яратилиши лозим. Навбат тартибида ер участкаларини олишга эҳтиёжманд фуқаролар рўйхати туман (шаҳар) ҳокими томонидан ҳар олти ойда камида бир марта тасдиқланади.  Қ
    арор билан танишиш учун веб-ҳавола:  http://lex.uz/docs/4182210#4182695


     

  • БИЛАСИЗМИ?
  • Қонунчиликка мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14-июлдаги ПҚ-3856-сонли қарори) қишлоқ туманларида, бундан аҳоли сони 5 минг кишидан кўп бўлган аҳоли пунктлари мустасно сартарошхона хизматларини, якка тартибдаги буюртмалар бўйича кийим тикиш хизматларини, пойабзал таъмирлаш хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни ташкил этган, шунингдек, жамоат ҳаммомларини ташкил этган якка тартибдаги тадбиркорлар 2023 йил 1 июлгача барча турдаги солиқлар тўлашдан озод этилган. Қарор билан танишиш учун веб-ҳавола: http://lex.uz/docs/3824637

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM