Бефарқликка йўл қўйган "Раҳбарлар"

Жорий йилнинг 1 апрел куни вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда тумандаги мактабгача таълим муассасаларининг ҳақиқий ҳолати ва фаолияти натижалари билан танишиш мақсадида туман ҳокимлиги, Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти туман бўлими вакиллари томонидан 1, 19, 9, 13, 25, 33-сонли мактабгача таълим муассасалари ўрганилди. 

Мактабгача таълим муассасаларидаги ҳолатни ўрганиш чоғида сифатли ўқув жараёни етарли даражада ташкил этилмаганлиги, паст малакали педагог кадрлар, шунингдек, соғлом ва тўғри овқатланиш ташкил этилмаганлиги, қониқарсиз санитар ҳолат каби қатор камчиликлар аниқланди.

Ўрганишдан сўнг туман ҳокими Шухрат Джамолов раҳбарлигида туман мактабгача таълим бўлими ва мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари ва ходимлари билан ўтказилган бугунги тезкор йиғилишда мактабгача таълим тизимидаги мавжуд долзарб муаммолар ва камчиликлар муҳокама қилиниб, камчиликка йўл қўйган 3 нафар ходим вазифасидан озод этилди, 2 нафар ходимга ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси қўлланилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Йиғилиш давомида мактабгача таълим муассасалари мудираларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2017 йил 19 июль куни тасдиқланган «Мактабгача таълим муасасаси тарбияланувчиларининг соғлом ва хавфсиз овқатланишини ташкил этиш тўғрисида»ги Низом талаблари яна бир бор тушунтирилди ҳамда мактабгача таълим тизимининг барча бўғин раҳбарлари санитария қоидалари ва меъёрлари бузилган ҳолатда жавобгарликка тортилиб, қатъий чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Йиғилиш якунида туман мактабгача таълим бўлими, мактабгача таълим муассасалари мудирларининг тизимни замонавий талабларга жавоб берувчи самарали бошқаришни ташкил этишга шахсий жавобгарлиги белгиланди

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM