Аҳоли билан учрашув

Туман ҳокими Шухрат Джамалов ҳамда туман прокурори Хондамир Мардиев ўзлари раҳбарлик қилаётган секторларга қарашли Янгижой ва Шўрбойи маҳаллаларида сектор аъзолари томонидан хонадонма хонадон юришлари натижаларига бағишлаб аҳоли билан учрашувлар ўтказдилар. Мониторинг натижаларига кўра жами 79 та муаммолар аниқланган. Аҳоли томонидан билдирилган таклиф ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилди ва ижроси назоратга олинди. 

Учрашув сўнгида аҳоли томонидан 90 дан ортиқ билдирилган таклиф ва тавсиялари тингланиб, уларни ечиш йўллари аниқланди.

Учрашувларда асосан кекса отахон ва онахонлар, меҳнат фахрийлари иштирок этишларидан фойдаланиб, хонадонлардаги томорқалардан самарали ва унумли фойдаланиш, шу боис, оилаларнинг даромадини кўпайтириш, пировардида халқимиз фаровонлигини оширишга даъват этилди.

Бундан ташқари йиғилиш иштирокчиларини аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида қонунбузарлик, ўз жонига қасд ва суйиқасд, оила ажрими каби салбий ҳолатларни олдини олиш борасида кенг қамровли тарғибот ишларини олиб боришга давлат идоралари, ҳуқуқ-тартибот органлари, ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик қилишга амалий кўмакдош бўлишга чақирилди.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM