Навбатдаги сайёр қабул

Туман ҳокими Шухрат Джамалов навбатдаги аҳолининг сайёр қабулини 1 сектор таркибидаги Хаймариболо маҳалласида ўтказди. Сайёр қабулда 34 нафар фуқародан 46 та мурожаатлар келиб тушди. 18 та мурожаат жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатларни ўрганиб чиқиш муддат талаб этилганлиги боис, тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди. 

Қабул якунида Қавчинониболо маҳалласида 4 сектор аъзолари томонидан хонадонма хонадон юришлари натижаларига бағишлаб аҳоли билан учрашув ўтказилди. Мониторинг натижаларига кўра жами 81 та муаммолар аниқланган. Улар орасида йўлни таъмирлаш, суюлтирилган газ баллон етказиш, бандлик ва бошқа масалалар такрор-такрор қайд этилди. Аҳоли томонидан билдирилган таклиф ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилди ва ижроси назоратга олинди.


2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM