Самарқанд тумани ҳудудидаги 253,7 гектар ер майдони Самарқанд шаҳри таркибига ўтадими?

Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри ва Самарқанд тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида” қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Самарқанд тумани ҳудудидаги 253,7 гектар (“Қорасув” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги – 253,7 гектар) ер майдони Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри таркибига ўтказилиши режалаштирилган.

Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманининг маъмурий ҳудуди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган тавсифлар ва график чизмалари асосида 1-3-иловаларга мувофиқ тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур қарор бажарилиши билан боғлиқ барча чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди.

Қарор лойиҳасининг муҳокамаси 3 октябрь санасигача давом этади, дея хабар берди https://regulation.gov.uz/.

Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM