Ахборот хизматлари фаолияти қандай бўлиши керак?

Вилоят матбуот уйида ўтказилган Ахборот хизматлари фаолиятига доир назарий ва амалий тушунчалар мавзусидаги ўқув-семинарда шу каби масалалар муҳокама қилинди.

Унда ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш, уларнинг халқ билан мулоқотини жонлантириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари очиқлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Шаҳар ва туман ҳокимликларининг матбуот котиблари иштирок этган тадбирда тажрибали журналистлар ва мутахассислар томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди. Бунда ахборот хизматларининг мақсад ва вазифалари, мавжуд муаммоларни бартараф этишда ошкоралик тамойиллари асосида холисона ёндашиш масалалари муҳокама этилди.

Ходимларнинг оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган воқеа-ҳодисаларга муносабат билдириши, унинг тартиб-тамойилларига эътибор қаратилди.

Иштирокчилар билан мавзуга доир амалий машғулотлар ҳам ташкил қилинди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM