Самарқанд тумани ҳокими Носир Мавлоновнинг туман тадбиркорларига МУРОЖААТИ

Азиз юртдошлар!

Ҳурматли тадбиркорлар!

Кейинги йилларда республикада тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Кичик бизнес вахусусийтадбиркорликиқтисодиётниривожлантириш, аҳолибандлигивадаромадлариниоширишдамуҳимомилдир.

Тадбиркорлик - инновацион ва замонавий ёндашувлар, илғор технология ва бошқарув усуллари асосида ташкил этиладиган иқтисодий йўналиш сифатида тараққиёт омилига айланиб бормоқда.

Биргина тарихга назар ташласак, бизни ота-боболаримиз азалдан касбу ҳунарга эга бўлиш, омилкорлик билан иш юритишга одатланган. Аждодларимиз айнан шу соҳа ҳисобидан рўзғор тебратиб, ўз оиласини, эл-юрт манфаатини таъминлаб келган.

Бир сўз билан айтганда, тадбиркорлик, ишбилармонлик халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган ноёб ва эзгу фазилатидир.

         Бугун жамоатчилик ва  халқимиз тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётганишлаб чиқаришдан тортиб, бунёдкорликкача, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришдан тортиб боғ-роғлар бунёд этишгача, турли хизматлардан тортиб туризмни ривожлантиришгача бўлган ҳамма жараёнларни кузатиб турибди.

“Фаол тадбиркор” деганда, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга қодир, энг муҳими, янги иш ўринлари яратиб, нафақат ўзини ва оиласини боқадиган, балки бутун жамиятга наф келтирадиган ишбилармон инсонлар  катлами тушунилади.

Туманимизда соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратилаётгани туфайли ёш, иқтидорли ва тажрибали ишбилармонтадбиркорларимиз барча соҳаларда жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариб, уларни “Ўзбекистон бренди”остида дунё бозорларига экспорт қилмокдалар.

Бир сўз билан айтганда, тадбиркорлар кун сайин жамиятимизнинг етакчи кучига айланиб бормоқда.

Республикамиз Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида  2019 йил 7ноябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Бундан буён тараққиёт ва фаровонликка фақатгина тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш орқали эришиш мумкин”, деган фикр илгари сурилди.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан мутлақо янги тизим яратилмоқда. Тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги кўплаб бюрократик тўсиқлар бартараф этилмоқда.

         Бундай шарт-шароит ва имтиёзларга эга бўлган ҳиммати баланд ва шижоатли тадбиркорларимиз “Самарқандликман”, деган номга муносиб бўлиш иштиёқида фаолият юртиб, янги иш ўринлари яратмокдалар. Бундай тадбирли кишиларга “Балли Сизга, жонкуяр ва жонфидо тадбиркорлар, иқтисодий юксалишимиз ва фаровонлигимиз локомотивлари!” десак арзийди.

Қадрли тадбиркорлар!

         Муҳтарам Юртбошимиз сизларнинг ҳеч қандай тўсиқларсиз, самарали фаолият юритишингиз учун барча шароит ва имкониятларни яратиб қўйдилар.Аввало, жойларда Бош вазир қабулхоналарининг ташкил этилгани, ушбу имконият натижасида Сиз, тадбиркорларнинг ҳар бир муаммонгиз ижобий ечим топилаётганини алоҳида эътироф этиш лозим. Жумладан, Бош вазир қабулхоналарига жорий йилнинг 10 ойи давомида150 нафар тадбиркорлик субъектлари мурожаат қилган бўлиб, уларнинг 139 тасининг муаммоси ижобий ҳал этилди. Ушбу мурожаатларнинг 64 таси кредит, 10 таси ер ажратиш, 8 таси инфратузилма тармоқларига уланиш, ҳамда 57 таси бошқа масалаларда бўлган. Ушбу мурожаатларни изчил ўрганиш ва уларга самарали ечим топиш мақсадида жойларда тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари тузилди.

“Тадбиркорларни қийнаётган иккита муҳим масала бор. Бу -  ер ажратиш ва кредит беришдир.

Бундан буён ҳақиқий тадбиркор бўлиш истагида юрганларга ер ажратиш очиқ-ошкора равишда, барча учун тенг шароитлар яратган ҳолда, электрон аукцион орқали амалга оширилади.

Кредит бериш тизими ҳам соддалаштирилиб (вилоят, республика банклари ваколатларини тумандаги банкларга бериш орқали), ортиқча қоғозбозлик ва сарсонгарчиликларга барҳам берилади”.

Азиз ишбилармонлар!

Бугунги кунда туманимизда 2041 та кичик бизнес субъектлари фаолият юритмоқда. Уларнинг сони жорий йилда 635 тага кўпайиши кутилмокда. Оилавий тадбиркорлик кенг тус олмокда. Йил давомида     6 та янги хорижий инвестиция иштирокида корхоналар ишга туширилиб, уларнинг сони 30 тадан ошди.

Айни кунда янги, кластер тизими иқтисодиётимизга изчил равишда кириб келяпти. Жумладан, туманимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва экспорт қилишга ихтисослашган 2 та агрокластерлар фаолият юритмоқда. Уларда йил давомида 21.5 минг тонна маҳсулотни қайта ишлаш ҳамда 1.6 минг тонна маҳсулотни саралаш имконияти мавжуд.

2020 йилда кластер тизими янада кенг ривожланиб, мева – сабзавотчилик  йўналишида 3 та агрокластер корхоналари ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятига ташрифлари давомида вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилиш (1224-хҳ) баёни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 488-сонли қарори ҳамда Ўзб.Рес. В.М.нинг раёсат йиғилиши баёнлари билан Самарқанд  туманида 2019-2020 йилларда 90 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган, қиймати 1 462,1 млрд. сўм бўлган (қишлоқ ҳўжалиги йўналишида 60 та лойиҳа қиймати 968,4 млрд. сўм, саноат йўналишида 21 та лойиҳа қиймати 183,1 млрд. сўм ва хизмат кўрсатиш йўналишида 9 та лойиҳа қиймати  310,4 млрд. сўм) инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқланган, мазкур лойиҳаларни ишга туширилиши натижасида 1361 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Ушбу лойиҳалардан 62 таси қиймати 365,9 млрд.сум, 2019 йилда фойдаланишга қабул қилиниб, 622 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлса, шундан жорий йилнинг январ-октябр ойларида 50 та, қиймати 219,9 млрд. сўм бўлган лойиҳалар ишга туширилиб 351 та янги иш ўринлари яратилди.

Жумладан;

Қишлоқ ҳўжалиги йўналишида 28 та лойиҳа, ўзлаштирилган маблағ 82,4 млрд. сўм, яратилган иш ўрни 188 та;

Саноат йўналишида 15 та лойиҳа, ўзлаштирилган маблағ 128,0 млрд. сўм, яратилган иш ўрни 109 та;

Хизмат кўрсатиш йўналишида 7 та лойиҳа, ўзлаштирилган маблағ 9,4 млрд. сум, яратилган иш ўрни 54 та;

2019 йилнинг ноябр-декабр ойларида қиймати 146,0 млрд. сўм  бўлган 12 та (саноат соҳасида 2 та, қиймати 14,4 млрд.сум, иш ўрни 40 та, қишлоқ ҳўжалиги йўналишида 10 та, қиймати 131,5 млрд.сум, иш ўрни 231 та) лойиҳалар ишга туширилиши ҳамда 271 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Туманда 2019-2020 йилларда 44,5 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилинадиган 12 та лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган, шундан 2019 йилда 19,4 млн. АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция ўзлаштирилиши кўзда тутилган.

Туман худудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан жорий йилнинг январ-октябр ойларида 9632,0 минг АҚШ доллари миқдорида ("MULTI FRUIT KOREA" МЧЖ томонидан 4600,0 минг АҚШ доллари, “Агро Сой Пласт” МЧЖ томонидан 4500,0 минг АҚШ доллари, “Интер Агро” МЧЖ томонидан 400,0 минг АҚШ доллари, "SAMARQAND MEVA SABZAVOTLARI" МЧЖ томонидан 161,0 минг АҚШ доллари, "MIRONQUL MEVA SABZAVOTLARI" МЧЖ томонидан 31,9 минг АҚШ доллари ҳамда"Zarafshon Valley Bricks"МЧЖ томонида 40,0 минг АҚШ доллари) тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилинди.

Шу билан биргатумандаги 66 та экспортёр корхоналар томонидан 41,6 млн.доллар миқдорида маҳсулотлар экспортга чиқарилди. 2019 йилнинг ўтган 10 ойи давомида 8 та янги экспортёр корхоналар туманга жалб этилди, шунда 6 таси экспорт қилишни бошлаган бўлса, 2 таси ноябр-декабр ойларида амалга ошириши режалаштирилган

         Азми катъий ва шижоаткор тадбиркорлар!

Бундан буён тадбиркорликка кўмак берувчи масъул идоралар, 4 та сектор раҳбарлари   “Ҳар бир тадбиркорга – кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” мезони асосида иш фаолиятимизни ташкил этамиз. Бунда ҳар бир идоранинг кун тартибидаги устувор вазифаси – тадбиркорлар билан бевосита мулоқот килиш, уларнинг дардини эшитиш ва муаммоларини ҳал қилишдан иборат бўлади.

Бир сўз билан айтганда, хусусий сектор нафақат ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда асосий бўғин, балки аҳоли бандлиги ва даромадлари манбаининг, фаровонликка эришишнинг муҳим омилига айланди. Айниқса, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бугунги кунда жамиятимиздаги ижтимоий ва сиёсий барқарорликнинг кафолати ва таянчига, юртимизни тараққиёт йўлидан фаол ҳаракатлантирадиган кучга айланди.

“Эндиликда тадбиркорлар жамиятда энг асосий етакчи кучга айланиб, барча маҳаллий давлат идоралар фаолиятига баҳо бериш ҳамда уларнинг фаолияти, энг аввало, тадбиркорларнинг манфаатларига хизмат қилиши устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатадилар”.

Ўтган йилларда минглаб ёшлар ўз бизнесини бошлаб тадбиркор бўлиб етишди, энди бошлаётганлар ҳам бор. Биз уларни эътиборсиз қолдирмаймиз. Уларнинг бизнес-лойиҳаларини ишлаб чиқишдан тортиб, ишини йўлга қўйгунча кўмак берамиз.

Бир нарсани чуқур англашимиз керак: Сизнинг лойиҳангиз –туманимизнинг келажаги ва аҳолимиз фаровонлигининг кафолатидир.

Тумандаги 4 та сектор раҳбарлари, барча бўғиндаги бошқарув ва назорат органлари тадбиркорликнинг ривожланишига халақит қилаётган  тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш ҳамда ҳар бир ҳудудда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг кафолатларини таъминлайди.

Бунда:

тадбиркорлик фаолиятига ортиқча аралашувларнинг олдини олиш, эндиликда давлат органлари билан муносабатлар текшириш эмас, балки Сизларга фақат ва фақат ёрдамлашиш нуқтаи назаридан қараймиз;

ҳар бир тадбиркорнинг мулки дахлсиз, ҳеч бир тадбиркордан турли сабабларни важ қилиб, унинг мулки тортиб олинмаслиги ёки бузилмаслиги кафолатланадиҳамда тадбиркорлар мол-мулки далхсизлиги таъминланади;

тадбиркорлар иштирокида турли мажлисбозликка чек қўйилади, маҳаллий ҳокимлик идоралари вазифаларини тадбиркорларга юклаш ва уларни ҳомийликка мажбурлаш амалиётига бутунлай барҳам берилади.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Сизлар бугун нафақат ишлаб чиқарувчи, яратувчи, бизнес олами, балки  фаол жамоатчилик вакилисиз. Сиз халқ билан бирга, халқ дарди ва қувончи билан яшайсиз.  Шу боис тадбиркор билан янада жипслашиб ишлаш, уларнинг дарди-ҳолини эшитиш, муаммоларига тезда ечим топиш асосий вазифамиз бўлиб қолади.

 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM