Янгиликлар

Туманда кичик бизнес субъектлари 635 тага кўпаяди

Тадбиркорлик - инновацион ва замонавий ёндашувлар, илғор технология ва бошқарув усуллари асосида ташкил этиладиган иқтисодий йўналиш сифатида тараққиёт омилига айланиб бормоқда.

Қонунчиликдан хабарингиз борми?

Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, фуқароларга 2 230 000 сўмдан 3 345 000 сўмгача, мансабдор шахсларга эса 4 460 000 сўмдан 6 690 000 сўмгача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади (http://lex.uz/docs/97664).

Ушбу ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган шахс, агар у ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф қилса, жавобгарликдан озод этилади.

ҳуқуқий ахборот

Муаммолар жойида ҳал этилди

Туманда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси бошлиғи Н.Турсунов сайёр қабул ўтказди.
Туман ҳокимлиги мутасаддилари, қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари, фермерлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда фуқароларни қийнаб келаётган масалаларга ечим топилди.

“Ўзсувтаъминот” АЖга имтиёзлар белгиланди

“Республика сув таъминоти тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4536-сон, 26.11.2019 й.) қабул қилинди.

Ҳуҳқуқий ахборотга кўра, Президент Фармони (https://t.me/huquqiyaxborot/5957) билан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимига кирувчи сув таъминоти ДУКлари негизида ушбу корхоналарни МЧЖлар сифатида қайта тузиш орқали “Ўзсувтаъминот” АЖ ташкил этилди.

Самарқанд туманининг асосий ижтимоий кўрсаткичларини биласизми?

Туманда 2019 йилнинг 1 октябрь ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган корхона ва ташкилотларнинг умумий сони 4036 тани ташкил қилди. Фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 2780 тага етди. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 597 та янги корхона ва ташкилотлар ташкил этилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM