“Бошқарув кадрлари портали” яратилади
29.11.2019 - 19:47“Давлат бошқарувида илғор давлат менежменти ва “ақлли” бошқарув принципларини босқичма-босқич жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори (959-сон, 28.11.2019 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотлари учун профессионал бошқарувчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимида масофавий таълим технологияларини ўз ичига олган давлат бошқарувида менежмент ва “ақлли” бошқарув принциплари босқичма-босқич жорий этилади.
Шунингдек, “Бошқарув кадрлари портали” яратилиб, 2020 йил 1 мартга қадар ишга туширилади.