Янгиликлар

Яна 2 та нодавлат мактабгача таълим муассасалари ўз фаолиятини бошлади

Бугун Самарқанд туманидаги Талибарзу маҳалласида "NURSHOD FAYZ" номли 100 ўринга ҳамда Юқори Чордара маҳалласи ҳудудида "SHAXINKA" номли 50 ўринга мўлжалланган нодавлат мактабгача таълим муассасалари ўз фаолиятини бошлади. Унинг очилишида кенг жамоатчилик қатнашди. Ушбу тадбирда туман ҳокими Ш.Джамалов оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш ва фаолиятини олиб бориш учун тадбиркорларга рухсатномалар топширди.

 

Туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлими биноси фойдаланишга топширилди

Самарқанд туманида юқумли касалликлар шифохонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди. 30 ўринга мўлжалланган ушбу бино учун инвестиция дастури асосида 3 млрд. сўм маблағ сарфланди. Қад ростлаган мазкур бўлим тиббиёт жиҳозлари, технологик ускуналар билан тўлиқ таъминланган. Беморлар учун махсус ва умумий хоналар мавжуд. Янги бино шифокорлар учун ҳам, беморлар учун ҳам қатор қулайликларга эга.

2015-2023 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM