Таълимга эътибор – ёшларга эътибор

Самарқанд тумани ҳокими Шухрат Джамалов бугунги иш кунини ижтимоий соҳа объектлари билан танишишдан бошлади.

Туман марказидан узоқда жойлашган Оҳалик қишлоғидаги 18 мактаб ҳамда Қуйи Қайнама маҳалласида жойлашган 49 мактаб фаолияти билан яқиндан танишиб, ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашди. Учрашув давомида ўқитувчиларнинг таълим самарадорлигини ошириш, мактаб кутубхонасини бадиий ва ўқув адабиётлар билан бойитиш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий электрон воситалар билан жиҳозлаш борасида бир қатор муаммолари ва таклифлари тингланди.

Жойларда билдирилган таклифлар асосида ҳар иккала таълим муассасаларида ўқув синфхоналари етишмаслигини инобатга олиб жорий йилда маҳаллий бюджет ва ҳомийлар ҳисобидан 8-10 тадан қўшимча синфхоналар қуришга келишиб олинди.

Шунингдек ўқитувчиларга солиқ концепциясининг мазмун моҳияти атрофлича тушунтириб берилди ва уларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

Шунингдек, “Оҳалик сиҳатгоҳи” масъулияти чекланган жамияти раҳбарининг туман ҳокимлигига қилган мурожаати жойида ўрганиб чиқилди. Мазкур жамият фаолияти билан танишиш жараёнида тадбиркор мавжуд имкониятлардан тўлиқ ва самарали фойдалана олмаётганлиги аниқланди. Бугунги кунда туризм соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар талабидан келиб чиқиб, унга “LUXURY TOUR” МЧЖи инвестор сифатида тавсия этилди. Мазкур инвестор билан ҳамкорликда кўрсатилаётган хизмат турлари ва сервисни янада кенгайтириш имконияти мавжудлиги тушунтириб берилди.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © GOVERNMENT OF DISTRICT. Maked by: SAKTRM