Сайловга тайёргарлик қандай кечмоқда?

Хабарингиз бор, 2020 йилнинг 4 октябрь куни Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг бўшаб қолган 35-Мирбозор ва 50-Дўстлик сайлов округларида депутатлар сайлови ўтказилиши белгилаб олинган.

Участка сайлов комиссияларида сайловга ҳозирлик кўриш бўйича тузилган тадбирлар режасида белгиланган ишларни ўз муддатларида амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сайлов участкалари комиссияларига ажратилган бино ва хоналар сайлов кунига тўлиқ тахт холга келтирилаётир.

Мазкур ишларнинг бориши билан танишиш мақсадида Марказий сайлов комиссияси Сайлов қонунчилиги ўқув маркази директори, юридик фанлари доктори, профессор Шуҳрат Файзиев 50-Дўстлик сайлов округи ва 844-сайлов участкасида бўлди.

Участкада белгиланган талаблар асосида тайёргарлик ишларини ташкил қилиш масаласи масаласи муҳокама этилди. Округ ва участка сайлов бинолари, учрашув ўтказиладиган жойлар, корхона ва муассасалардаги стендларга номзодлар ҳақидаги ахборотларни жойлаштириш ва бошқа жиҳатлар борасида тавсиялар берилди.

2015-2024 © GOVERNMENT OF DISTRICT. Maked by: SAKTRM