Навбатдаги сессияни онлайн тарзда кузатиб боринг

Жорий йилнинг 08 июль куни соат 16:00 да Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгашининг ўттиз тўртинчи сессияси онлайн тарзда https://www.facebook.com/sam.tuman.hokimligi/?epa=SEARCH_BOX ижтимоий тармоғи орқали эфирга узатилади.

Сессия кун тартибида Самарқанд туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўлаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ш.Хасановнинг фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчилаклар ҳамда уларнинг ечими бўйича аҳбороти эшитилади.

Шу билан бирга Жиноят, Фуқаролик ва Иқтисодий судлар томонидан 2021 йилнинг иккинчи чораги давомида одил судловни амалга ошириш бўйича бажарилган ишларнинг натижадорлиги тўғрисида аҳборотлари тингланади.

Самарқанд тумани Адлия бўлими бошлиғи Н.Сафаровнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415 Формонига мувофиқ туман адлия бўлими бошлиғининг 2021 йил иккинчи чораги давомида туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолитяи ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисидаги ахбороти ҳақида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд туманидаги Халқ қабулхонаси мудири И.Муродовнинг “Секторлар фаолияти, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш ҳамда ҳудуддаги аҳоли кайфиятининг таҳлили тўғрисида”ги ҳисоботи эшитилади.

2015-2024 © Samarqand tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM