Туманда “Veteran” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси ташкил этилганининг 25 йиллиги кенг нишонланди

Image_tadbir: 

Самарқанд туманида “Veteran” ветеран-жангчилар ва ногиронлар бирлашмаси ташкил топганининг 25 йиллиги ҳамда жангчиларни Афғонистондан чиқарилганининг 30 йиллигига бағишланган кенг кўламдаги тадбирлар ўтказилди. Тадбирда ветеранлар, ҳалок бўлган ҳарбийлар оиласи, жамоатчилик ва ёшлар ташкилотлари аъзолари иштирок этдилар.

Тадбир муносабати билан «Мотамсаро она» ҳайкали  пойига туман ҳокимлиги, туман мудофаа ишлари бўлими, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши аъзолари, таълим муассасалари ҳамда меҳнат жамоалари номидан гулчамбарлар қўйилди.

Тадбирда иштирок этаётган ветеранлар давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган одилона сиёсатдан, Афғон уруши қатнашчилари ва уларнинг оила аъзоларига қаратилган эътибордан мамнунлигини айтишди.

Гул қўйиш маросимидан сўнг байрам дастурхони ёзилиб, тадбир иштирокчиларига маданий ва кўнгилочар дастурлар намойиш этилди.  Иштирокчиларга ҳомий ташкилотлар томонидан қимматбаҳо совғалар берилди. Шунингдек, ногиронлиги бўлган 1 нафар ветеранга ногиронлик аравачаси ҳадя этилди.


 

2015-2020 © Samarqand tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM