Саломатликнинг муҳим омиллари

Image_tadbir: 

Саломатликнинг муҳим омилларидан бири соғлом турмуш тарзига амал қилишдир. Президентимиз раҳнамолигида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар доирасида мазкур тамойил тарғиботи ва тиббий маданиятни юксалтиришга қаратилган чора-тадбирлар алоҳида ўрин тутади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги ПҚ 4063-сонли “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.

Мазкур тарғибот тадбири Самарқанд Давлат медицина институти ҳамкорлигида ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар бугунги кунда асосий вазифаларимиздан бири аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини тарғиб қилиш, тиббий маданиятни оширишга кўмаклашишдан иборат эканлиги, тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи муассасалар фаолиятидаги профилактик ишларни кучайтириш ҳамда тизимли равишда санитария-гигиена ва соғлом турмуш тарзи бўйича кўникмаларни кенг татбиқ этиш борасидаги тарғибот ва профилактика тадбирларини кучайтириш лозимлигини қайд этишди.

2015-2020 © Хокимият Самаркандского района. Разработан в: SAKTRM