ОАВ учун агросаноат тизимида пресс-тур ташкил этилди

Image_tadbir: 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан Самарқанд туманига пресс-тур ташкил этилди.

Тадбир вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Гезета ва телевидение мухбирлари, блогерлар айни пайтда, тумандаги “Аъзам Азамат Агро” кўп тармоқли фермер хўжалигида бўлиб, бу ерда яратилган имкониятлар билан танишмоқда, дея хабар берди zarnews.uz